Иммобиле “Болонья” футболчисига айланди
Фото: Getty Images
Чиро Иммобиле "Болонья"га эркин агент сифатида қўшилди.
35 ёшли италиялик ҳужумчи "Бешиктош" билан шартномани бекор қилди. Чиро туркияликлар сафида бир мавсум тўп сурди.
Журналист Леонардо Боселлонинг ёзишича, Иммобиле 1+1 кўринишида шартнома имзолаган.
Футболчи бир мавсумда 1,8 миллион евро ва бонуслар қўшиб олади, умумий суммаси 2 миллиондан ошади.
“Болонья” тез орада Федерико Бернардески трансферини ҳам эълон қилиши кутилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист