Иммобиле А Серияга қайтишга қарор қилди
Фото: Getty Images
"Бешиктош" ҳужумчиси Чиро Иммобиле фаолиятини А Серияда давом эттиришга қарор қилди.
Инсайдер Никола Скиранинг хабарига кўра, 35 ёшли футболчига "Болонья" қизиқиш билдирмоқда. У ўз ватанида ўйнашни давом эттирмоқчи ва аллақачон "россонблу"га таклифни қабул қилишга тайёрлигини билдирган.
Бироқ маош масаласи муаммо бўлиши мумкин. Айни дамда Иммобиле йилига 6 млн евро атрофида маош олади, "Болонья" эса ундан уч баробар кам таклиф қилмоқда.
Томонлар музокараларни давом эттирмоқда. Якун кунларда келишувга эришиши кутилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист