locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Йилдиз маоши оширилмаса жамоани тарк этмоқчи

Футболчининг ўзи ҳам Турин клубида қолса, маоши оширилишини истайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Йилдиз маоши оширилмаса жамоани тарк этмоқчи
ФОТО: Getty images

“Ювентус” форварди Кенан Йилдизга бир нечта топ-клублар қизиқмоқда.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "Ювентус" вингери хизматига "Челси", "Арсенал" ва "Барселона" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ёзда “Челси” клуби Кенан бўйича 67 миллион евролик таклиф билан чиққан. Бироқ Турин клуби буни рад этганди.

Футболчининг ўзи ҳам Турин клубида қолса, маоши оширилишини истайди. Ҳозирда у йилига 1,7 миллион евро маош олади. Турк футболчиси тахминан 6 миллион олишни истамоқда. Агар клуб маошини кўтармаса, у жамоасини алмаштирмоқчи.

Туркиялик футболчи жорий мавсум А Серияда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг