YeChL. «Barselona» ўз майдонида «Олимпиакос»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
UEFA Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган баҳсда «Барселона» ўз майдонида «Олимпиакос»ни қабул қилди ва йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги голларга каталонияликлардан Фермин Лопес (хет-трик), Маркус Решфорд (дубл) ва Ламин Ямал муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона жавоб тўпи эса Аюб Эл Кааби ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, «Барселона» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 6 тага етказиб олди ва онлайн турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. «Олимпиакос» ҳисобида эса 1 очко мавжуд ва греклар 32-ўринни эгаллаган.
YeChL. 3-тур
«Барселона» — «Олимпиакос» 6:1
Голлар: Фермин Лопес (7, 38, 76), Решфорд (74, 79), Ямал (пен. 68) — Эл Кааби (пен. 53).
Барселона – Шесни, Кунде (Араухо, 75), Эрик Гарсия, Пау Кубарси, Балде (Мартин, 75), Касадо, Педро Фернандес (Де Йонг, 59), Педри (Бернал, 81), Ямал, Фермин, Решфорд.
Олимпиакос – Цолакис, Коштинья, Ресос, Пирола, Ортега, Мартинс, Дани Гарсия, Поденсе, Шикинью (Насименто, 31), Эл Кааби (Торимий, 77).