Хусанов захирада қолди, “Манчестер Сити” эса КЧМдан чиқиб кетди
Абдуқодир Хусанов Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида ҳам захирадан майдонга туширилмади. Англия чемпиони бўлган “Манчестер Сити” эса Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасига қарши ўйинда 4:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этди.
Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди. Қўшимча дақиқаларда “Ал-Ҳилол” устунликни қўлга киритди ва ғалабани таъминлади. Ушбу баҳсда Пеп Гвардиола асосий ҳимоячиларидан бири бўлиши мумкин бўлган Хусановга яна имконият бермади, гарчи илк таймдаёқ Гвардиола ва Нуньеш сариқ карточкалар олган бўлсалар ҳам.
Абдуқодир ҳозиргача мусобақада фақат бир ўйинда — жамоа 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган беллашувда иштирок этди. Бу ҳолат, табиийки, саволлар уйғотмоқда.
Гвардиола ўйинчиларнинг чарчоқ ҳолатидан шикоят қилган бўлса-да, таркибда ротацияни амалга оширмади, айниқса ҳимоя чизиғида.
Абдуқодир Хусановнинг келажаги ҳозирча ноаниқ. Агар ҳолат шундай давом этса, у учун ижарага кетиш ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш энг тўғри қарор бўлиши мумкин. Олдимизда Жаҳон чемпионати — у тайёр ҳолатда бўлиши шарт.