“Манчестер Сити” клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини 1/8 финалда тарк этди
АҚШнинг Орландо шаҳрида жойлашган “Camping World” стадионида Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида “Манчестер Сити” ҳамда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Катта драматизмга бой беллашувда “Ал-Ҳилол” қўшимча дақиқаларда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Асосий вақт якунига кўра, жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. “Сити” сафида Бернардо Силва ва Эрлинг Холланд, “Ал-Ҳилол”да эса Маркос Леонардо ҳамда Малком гол урди.
Қўшимча дақиқаларда Калиду Кулибали ва Маркос Леонардо Саудия клуби таркибида навбатдаги голларни киритишди. Англияликлардан эса Фил Фоден бир бор тўпни аниқ йўллади, бироқ бу етарли бўлмади.
Натижада, “Ал-Ҳилол” чорак финалга йўл олди ва у ерда Бразилиянинг “Флуминенсе” клубига қарши майдонга чиқади.