locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хожиакбар Алижонов Эрон чемпионатида тўп суриши мумкин

«Персеполис» клуби «Пахтакор» ва ҳимоячи билан трансфер шартларини муҳокама қилмоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хожиакбар Алижонов Эрон чемпионатида тўп суриши мумкин
Расм: Gazeta.uz

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Пахтакор» клуби ҳимоячиси Хожиакбар Алижонов фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин. Маълумотларга кўра, Теҳроннинг машҳур «Персеполис» клуби футболчи трансфери юзасидан Тошкент жамоаси билан музокара олиб бормоқда.

Алижонов ва Эрон клуби ўзаро шахсий шартлар бўйича келишувга эришган. Энди барча нарса «Пахтакор»нинг қарорини кутмоқда. Агар клуб таклифни қабул қилса, 28 ёшли ҳимоячи Эрон Про-лигасида тўп сурадиган навбатдаги ўзбекистонлик футболчига айланади.

Таъкидлаш жоиз, Хожиакбар Алижоновнинг трансфер баҳоси ҳозирда 800 минг еврога баҳоланмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг