Хорст Штеффен — \"Вердер\" бош мураббийи
Аввалроқ бременликлар Оли Вернерни истеъфога чиқарганди
Фото: Getty Images
Хорст Штеффен “Вердер”га янги бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Манбага кзўра, клубни Оли Вернер бошқариб келган. Бироқ томонлар шартномани узайтириш бўйича келиш олмаганидан сўнг у истеъфога чиқарилганди.
Штеффен “Эльверсберг” клубини 2018 йилдан буён бошқариб келаётганди. Ўтган мавсумда жамоа билан Германия 2-дивизионида 58 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни эгаллади. Бундеслига йўлланмасига кечган плей-офф баҳсида “Хайденхайм”га мағлуб бўлиб, лигада қолди.
“Вердер” эса ўтган мавсумда Бундеслига 8-ўринни эгаллади. Бремен клуби 51 очко тўплади.