Холид Эйса: “Икки жамоа учун ҳам осон ўйин бўлмайди”
Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида БААга қарши майдонга тушади.
Учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида рақиб футболчиси Холид Эйса иштирок этиб, эртанги ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Менимча, ўйин икки жамоа учун ҳам осон бўлмайди. Биз осон баҳс кутмаяпмиз. Биз ўзимизга ва мураббийимизга ишонамиз ва эртанги баҳсда муваффақият қозонишга ҳаракат қиламиз.
Биз Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонамиз: федерация, футболчилар, умуман ҳамма. Мухлислар бизни қўллаб-қувватлашини кутяпмиз. Эртанги беллашувда бунинг учун нима қилиш керак бўлса, ҳаммасини қиламиз”, - дейди Эйса.
Эслатиб ўтамиз, БАА - Ўзбекистон ўртасидаги ўйин эртага, 5-июн куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади. Ушбу баҳсдаги дуранг натижа ҳам бизни мундиалга олиб чиқади.