Холанд АПЛда гол уриш бўйича Суареснинг рекордини такрорлади
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд АПЛнинг 17-тури доирасида «Вест Хэм»га қарши ўйинда (3:0) бир йил давомида урилган голлар бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини такрорлади. Учрашув Манчестер шаҳридаги «Этихад» стадионида бўлиб ўтди. Норвегиялик ҳужумчи мазкур баҳсда дубл қайд этди.
Эрлинг Холанд АПЛнинг жорий мавсумида урган голлари сонини 19 тага етказди. Opta Sport хабарига кўра, бу кўрсаткич йил давомида киритилган голлар бўйича лига рекордининг такрорланиши ҳисобланади.
Аввалроқ бундай натижага Энди Коуэл (1993/1994 мавсуми), Кевин Филлипс (1999/2000 мавсуми) ва Луис Суарес (2013/2014 мавсуми) эришган эди.
Жорий мавсумда Эрлинг Холанд «Манчестер Сити» сафида барча мусобақалар доирасида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 28 та гол ва бешта голли узатма муаллифига айланган.