locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хендерсон Гвардиола билан юз берган можаро ҳақида фикр билдирди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хендерсон Гвардиола билан юз берган можаро ҳақида фикр билдирди
Фото: Getty Images

“Кристал Пэлас” дарвозабони Дин Хендерсон Англия Кубоги финалида (1:0) “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан юз берган можаро ҳақида фикр билдирди. Ўйиндан сўнг Гвардиола майдонда Хендерсонга яқинлашиб, унга эътироз билдирган ва футболчига қўл беришдан бош тортган.

“Мен шунчаки унга қўл бермоқчи бўлдим, аммо Пеп очиқчасига вақтни чўзганим учун асабийлашди. Мен унга қарата: “Ахир, сен 10 дақиқа қўшимча вақт олдингку”, - дедим.

Очиғи, менга нисбатан ВАР текшируви бўлганини тушунмадим. Тўп жарима майдони ташқарисида эканини билардим, лекин нима учун текширилаётганини тушунмадим.Энди бу муҳим аҳамиятга эмас. Биз кубок эгасимиз”, — деди Хендерсон.

Эслатиб ўтамиз, Дин Хендерсон ўйин вақтини атайин чўзгани учун сариқ карточка билан жазоланганди. Қолаверса, Холандга қўполлик ишлатгани бўйича ВАР томонидан текширилганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг