Хендерсон — «Брентфорд» футболчиси
Фото: Getty Images
Жордан Хендерсон расман Англия Премер-лигасига қайтди.
35 ёшли ярим ҳимоячи “Брентфорд” билан шартнома имзолади.
Қайд этилишича, Хендерсон “асаларилар” билан 2027 йилнинг ёзига қадар битим тузди.
Жордан Англиядаги фаолиятининг катта қисмини — 12 йилни “Ливерпул”да ўтказган. Шунингдек, у “Сандерленд”да ва Саудиянинг “Ал-Иттифоқ” клубида ҳам ўйнаган.
Хендерсон ўтган мавсумда Эредевизида 28 та баҳсда майдонга тушиб, 1 гол ва 4 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист