locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хави Саудиянинг топ клубини бошқариши мумкин

Клуб ва мураббий ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хави Саудиянинг топ клубини бошқариши мумкин
ФОТО: Getty images

Испаниялик мураббий Хави Лоран Блан истефога чиқарилгач, “Ал-Иттиҳод” бош мураббийи лавозимини эгаллашга номзодлардан бири. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда. Бироқ Хави Саудия клуби бош мураббийлиги учун ягона номзод эмас.

Хавининг энг охирги иш жойи "Барселона" эди. Испаниялик собиқ футболчи 2021 йилнинг ноябридан 2024 йилнинг июнигача “блауграна”ни бошқарган.

Унинг қўл остида Каталония клуби 2022/2023 йилги мавсумда Испания чемпиони бўлди ва Испания Суперкубогини қўлга киритган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг