Хави «МЮ»ни бошқаришга тайёр
Унинг энг охирги иш жойи "Барселона" эди.
ФОТО: Getty images
“Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Хави “Манчестер Юнайтед”да ишлашга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоғи орқали хабар берди.
Манбага кўра, мутахассис “қизил иблислар”дан тушадиган таклифларга очиқ. Хави Англия Премьер-лигасини яқиндан кузатиб келади. “МЮ” еврокубокларда иштирок этмаса ҳам, уни бошқаришга тайёрлигини маълум қилган.
Хавининг энг охирги иш жойи "Барселона" эди. Испаниялик футболчи 2021-йилнинг ноябридан 2024-йилнинг июнигача “блауграна”ни бошқарган.
Унинг қўл остида “блауграна” 2022/2023-йилги мавсумда Испания чемпиони бўлди ва Испания Суперкубогини қўлга киритди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист