locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хаби Алонсо «Реал»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хаби Алонсо «Реал»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди
Расм: gettyimages.com Хаби Алонсо

Германиянинг «Байер» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Мадриднинг «Реал» жамоасига эҳтимолий ўтиши ҳақида фикр билдирди. Мутахассис интервюсида тарқалаётган миш-мишларга жиддий қарамаётганини таъкидлади.

«Биз учун бу гап-сўзлар аҳамиятсиз. Бутун диққат-эътиборимизни мавсумнинг қолган қисмига қаратганмиз. У ҳали якунланмаганини унутмаслик керак. Олдимизда чемпионатда яна бешта ўйин бор ва биз тўлиқ жамланган ҳолда ҳаракат қилишимиз керак», — деди Алонсо.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда келажак ҳақида гапириш ўринсиз:
«Спекуляция, миш-мишлар ёки келажак ҳақида гапиришни истамайман. Бу тўғри тайёргарликка халақит беради».

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Алонсо вакиллари «Реал» раҳбарияти билан музокаралар ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Байер» клуби раҳбарияти мавсум якунлангач, мураббий жамоани тарк этиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. «Реал» Чемпионлар лигаси чорак финалида мағлуб бўлганидан сўнг, ушбу миш-мишлар янада кучайди.

Эслатиб ўтамиз, мадридликларнинг ҳозирги бош мураббийи - Карло Анчелотти. Унинг клубдаги келажаги ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг