locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хаби Алонсо “Реал Мадрид” раҳбариятига ўз режаларини маълум қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хаби Алонсо “Реал Мадрид” раҳбариятига ўз режаларини маълум қилди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи бўлишга яқин турган Хаби Алонсо икки нафар ҳимоячи билан шартнома имзолашни истамоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берган.

Унга кўра, испаниялик мутахассис Мадрид клуби раҳбариятига ўзининг трансфер борасидаги режалари ҳақида маълумот берган. Алонсо “Борнмут” футболчиси Дин Хейсен ҳамда “Бенфика”нинг чап қанот ҳимоячиси Альваро Каррерасни “қироллик клуби”га олиб келишни истамоқда.

Манбада ёзилишича, “қаймоқранглилар” бу икки футболчининг трансфери учун 100 миллион евро ёки ундан кўпроқ маблағ ажратишга тайёр. “Борнмут” “Реал”дан Дин Хейсеннинг шартномасида кўрсатилган 58 миллион евролиқ товон пулини тўлашни талаб қилмоқда.

Шунингдек, Каррераснинг ҳам “Бенфика” билан шартномасида 50 миллион евро тўлаш шарт, дейилган банд мавжуд. Мадридликлар ушбу суммани тўлашга тайёр, лекин ҳозирча бошқа маълумотлар йўқ.

Жорий мавсум Дин Хейсен Англия Премьер Лигаси ҳамда мамлакат кубоги доирасидаги 34 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 1 та ассист ёздириб қўйган. Альваро Каррерас эса 48 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг