Хаби Алонсо расман эртага \"Реал Мадрид\" бош мураббийи сифатида таништирилади
Хаби Алонсо "Реал Мадрид" ҳамда жаҳон футболидаги буюк афсоналардан бири ҳисобланади. У 2009-2014 йиллар давомида 236 марта мадридликлар либосини кийган. Бу давр мобайнида клуб олтита турли хил совринларни қўлга киритишда ўзининг улкан ҳиссасини қўшган.
Алонсо, шунингдек, Испания терма жамоасининг афсоналаридан бири ҳам ҳисобланади. 2008 ва 2012 йилларда Европа чемпионати ғолиби ҳамда 2010 йилда Жаҳон чемпиони сифатида тарихда қолган.
Хаби мураббийлик фаолиятини "Реал Мадрид"нинг академия ёшлари жамоасида бошлаган ва совринларни қўлга киритган.
Айни дамда у дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири сифатида қироллик клубига қайтмоқда. "Байер" билан биргаликда Бундеслига чемпионлигини, Германия кубоги ҳамда Германия суперкубогини қўлга киритиб тарих ёза олган мураббий энди қадрдон жамоасида янги тарихни ёзиш учун қизиқарли саргузаштни бошлаб беради.
Эртага, 26 май санасида Хаби Алонсо расман "Реал Мадрид" бош мураббийи сифатида таништирилади. Ундан олдин эса клуб президенти Флорентино Перес билан биргаликда уч йиллик шартномага қўл қўйиш маросимида иштирок этади. Тақдимотдан кейин эса Алонсо оммавий ахборот воситалари билан учрашади ва матбуот анжуманида иштирок этади.