Хаби Алонсо: Мбаппе ўйнашга тайёр
«Реал» мураббийи юлдуз футболчининг соғлиги яхшиланганини маълум қилди
Расм: gettyimages.com
Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо Килиан Мбаппенинг соғлиги ҳақида расман маълумот берди.
– Мбаппе ўзини анча яхши ҳис қилмоқда. У ўйинга тайёр, – деди Алонсо Madrid Xtra нашрига.
Маълумки, 19 июн куни франциялик ҳужумчи ўткир гастроэнтерит ташхиси билан касалхонага ётқизилган эди. Ушбу касаллик туфайли футболчи 4–5 килограмм вазн йўқотган. Оғир аҳволга қарамай, Мбаппе 25 июн куни жамоа билан умумий машғулотларга қайтди.
Аввалроқ, унинг фақат мевалар билан овқатланиб, фақат сув ичгани хабар қилинганди. У 18 июн куни “Аль-Ҳилол”га қарши (1:1) ўйинни ҳам ўтказиб юборган эди.
Эндиликда у Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида “Ювентус”га қарши муҳим баҳсда иштирок этиши мумкин.
Бакрадзе Иман
Редактор