locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хаби Алонсо «Челси»га Камавингани олиб келмоқчи

Бу ҳақда The Chelsea Chronicle хабар берди.
Хаби Алонсо «Челси»га Камавингани олиб келмоқчи
ФОТО: Getty images

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг марказий чизиғини Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга билан кучайтиришни истамоқда. Бу ҳақда The Chelsea Chronicle хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис ўзининг янги жамоасида айнан 23 ёшли франциялик ярим ҳимоячини кўришни хоҳламоқда.

Камавинганинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Ўтган мавсумда у Испания чемпионатида 29 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 2 та сариқ карточка олди.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг