Хаби Алонсо: Биз Беллингҳэмни янада хавфлироқ ҳудудларга мослаштириш устида ишлаяпмиз
Испания Ла лигаси 11-туридан ўрин олган Реал Мадрид ҳамда Валенсия 4:0 учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Хаби Алонсо фикр билдирди.
"Беллингҳэм жуда ҳам мукаммал футболчи. У тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ўз даражасини юқори ҳолатда ушлаб тура олади. Жуда ҳамма нарсани ўзида мужассам этган футболчи ҳисобланади. Биз Беллингҳэмни янада хавфлироқ ҳудудларга мослаштириш устида ишлаяпмиз.
Биз Энфилда машғулот ўтказмаймиз. Биз 200 тага яқин камералар бизни тасвирга олишини хоҳламаймиз.
Винисиус яхши ўйин ўтказди. Мбаппе ҳамда Винисиус ўртасидаги муносабатлар аъло даражада.
Каррерас ҳаммасини ажойиб бажарди. Ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам қарор қабул қилиши жуда ҳам яхши. Бизда у каби ҳимоячи борлигидан бахтлимиз", – деди мутахассис.