locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гёкереш нега МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Гёкереш нега МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Португалиянинг “Спортинг” клуби ҳужумчиси Виктор Гёкереш нега “Манчестер Юнайтед” таклифини рад этгани маълум бўлди. Бу ҳақда Record нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “қизил иблислар” “Спортинг”га футболчининг трансфери учун муносиб маблағ таклиф қила олмаган, шунингдек, футболчини нима учун манкунианликлар сафида ўйнаши кераклигига ишонтиришга муваффақ бўлмаган.

Қайд этилишича, швед форварди “Арсенал”га ўтишни афзал кўрмоқда. Португалия клуби Гёкерешни 80 миллион евро эвазига қўйиб юборишни режалаштирмоқда. Аммо МЮ 27 ёшли ҳужумчи учун бунақа нарх тўлашни истамаяпти.

Маълумот учун, Гёкереш ўтган мавсум барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 54 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 75 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг