locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвинвуд Франциянинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси

Ўтган ойда у лигада 5 та гол урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвинвуд Франциянинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси
ФОТО: Getty images

"Марсел"нинг 24 ёшли ярим ҳимоячиси Мейсон Гринвуд Footmercato нашри талқинига кўра, Франция 1 лигасининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Гринвуд 38% овоз билан “Страсбург”дан Хоакин Паничелли (32%) ва “Ницца” вакили Софиан Диопни (30%) ортда қолдириб, индивидуал совринни қўлга киритди.

Футболчи “Гавр” дарвозасига тўртта гол урди. Умуман олганда, Гринвуд октябрь ойида олтита гол урди: бештаси Франция чемпионатида ва биттаси Чемпионлар лигасида “Аякс” дарвозасига.

Ярим ҳимоячи 2024 йилнинг ёзида 26 миллион эвро эвазига "Манчестер Юнайтед"дан "Марсел"га ўтган эди. Ўтган мавсумда у 21 та гол билан жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб, фақат “ПСЖ” футболчиси Усмон Дембеледан ортда қолганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг