Гвардиола: \"Захирада кўпчилик ўтиришини хоҳламайман, таркибни қисқартирамиз\"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг таркибдаги бир нечта футболчиларни ижарага бериш ва хайрлашиши мумкинлигини айтиб ўтди.
"Мен ҳозирги футболчиларимизнинг бутун мавсум давомида жамоада қолишини жуда хоҳлардим. Менда уларга нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ.
Умуман олганда жамоадаги футболчиларнинг ўзларини тутиши ва машғулотлардаги меҳнатлари менга ёқади. Бироқ менга заҳирада 6-7 футболчи керак эмас.
Кўпчилик таркибда қолса, улар мавсум давомида ўзини бахтсиз ҳис қилади, тушкунликка тушади, хафа бўлади — мен эса бундай ҳолатни истамайман.
Чиндан ҳам бизда катта таркиб бор, футболчилар сони кўп. Шунинг учун бу мавсумда 26 ёки 27 нафар ўйинчи билан ишлаш мумкин эмас. Бир қанча футболчилар жамоани тарк этади", — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ESPN.