Гвардиола: «Ўтган мавсумга қараганда бу сафар яхшироқ ўйнашимизга ишонаман»
Гвардиола «Астон Вилла»га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 9-туридан ўрин олган "Астон Вилла"га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.
“Рақиб анча жиддий. Аммо бу сафар Астон Вилла”га қарши ўтган мавсумдагидан яхшироқ ўйнашимизга ишонаман. Чунки анча ўзгарганмиз. Ўз даражамизга қайтиб боряпмизю
Биз ютишимиз, ютқазишимиз мумкин, аммо муваффақиятга эришиш учун бизда ҳамма нарса бор", - деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Бирмингемдаги ўйин бугун соат 19:00да старт олади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист