Гвардиола “Сити”даги жароҳатлар ҳақида: “Бу фалокат, бизда бутун мавсум учун таркиб йўқ”
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “шаҳарликлар”нинг жароҳат олган футболчилари ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Афсуски, футболчилар ҳали ҳам жароҳат олишмоқда. Бу бутун мавсум давомида содир бўляпти. Биз бу ҳолатга мослашишга ҳаракат қиляпмиз. Кўриб турибсизки, биздаги вазият ҳалокатли, аммо бундан ҳам баттарроқ бўлиши мумкин.
Бутун мавсум давомида бизда тўлиқ таркиб йўқ. Учта марказий ҳимоячи сафдан чиқди ва энг яхши ҳужумчимиз охирги бир ёки иккита ўйингача бизга ёрдам бера олмайди”, - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Манчестер Сити”да ярим ҳимоячи Родри, ҳужумчи Эрлинг Холанд ва ҳимоячилар Натан Аке, Жон Стоунз ва Мануэль Аканжи жароҳат олган.