locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола: “Саутгемтон” ҳимояга кўпроқ эътибор қаратиб, вақтни беҳуда ўтказишди”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола: “Саутгемтон” ҳимояга кўпроқ эътибор қаратиб, вақтни беҳуда ўтказишди”
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “Саутгемптон”га (0:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Қийин ўйин бўлди, бизда имкониятлар кўп эди, афсуски, улардан фойдалана олмадик. “Саутгемптон” фақат ҳимояда ўйнади, вақтни беҳуда сарфлади. Буни баҳона сифатида қарамаслигимиз керак, чунки ҳаммаси ўз қўлимизда эди, фойдалана олмадик.

Ўз навбатида биз ҳам ҳимояда ишончли ўйнадик, аммо ҳужумда сўнгги қадам етишмади. Эрлинг Ҳоланднинг бунчалик кўп ўйнашини кутмагандим. Бу жуда муҳим нуқта эди, аммо очко йўқотдик”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” турнир жадвалида 3-поғонани эгаллаб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг