Гвардиола: “Ман. Сити” жорий мавсум 14-ўринни эгаллаши мумкин эди, аммо...”
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
19.04.2025, Як.
Эвертон
0
Манчестер Сити
2
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “шаҳарликлар”нинг жорий мавсумдаги натижалари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Чемпионлар Лигаси учун курашиш ёмон эмас деб ўйлайман. Агар шу тўрт-беш ой ичида ёмонроқ ҳаракат қилганимизда Премьер-лигада жуда паст ўринга тушиб қолишимиз мумкин эди. Мисол учун 11, 12, 13 ёки 14-ўринлар. Бунга шубҳам йўқ”, - дейди Гвардиола.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” АПЛнинг 32-туридан сўнг 55 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. “Шаҳарликлар” ўзининг навбатдаги ўйинини “Эвертон”га қарши ўтказади.
Насрулло Каримов
Журналист