Гвардиола фаолиятини қачон якунлаши ҳақида гапирди
Испаниялик мутахассис 2016 йилдан буён «Ман Сити»ни бошқариб келмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола фаолиятидан қачон танаффус олиши ҳақида фикр билдирди.
«Бундай нарсалар ҳақида, эҳтимол, фақат 2035 йилда ўйларман. Бир иш билан узоқ вақт шуғулланганинг сари, ҳаммаси аста-секин ўзгаради. Бу табиий жараён — буни клуб ҳам, футболчилар ҳам, мураббий ҳам ҳис қилади.
Ҳозир биз аввалги «Сити» эмасмиз. Бунга сабаблар кўп. Клуб раҳбарияти билан муносабатларим мустаҳкам, лекин жамоани тарк этганлар ҳам кўп — ҳатто мураббийлар штабимдаги айримлар ҳам.
Ҳар кимнинг ўз мақсади ва қараши бор. Аммо ҳозир мен шу ерда, сизнинг олдингиздаман — бу энг муҳими. Қолганини вақт кўрсатади», — деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис 2016 йилдан буён «Манчестер Сити»ни бошқариб келмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист