locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола Бернарду Силванинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Португалиялик ярим ҳимоячи тўққиз йил давомида «Манчестер Сити»да Гвардиола қўл остида ўйнади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола Бернарду Силванинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити»нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Бернарду Силванинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Аввалроқ ОАВда 31 ёшли футболчига кўк-анорранглилар ва Мадриднинг «Атлетико» клуби даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Бернарду ҳар қандай жамоага мослаша олади. У шунчаки ўта яхши», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Португалиялик ярим ҳимоячи тўққиз йил давомида «Манчестер Сити»да Гвардиола қўл остида ўйнади. Уларнинг иккаласи ҳам мавсум якунида инглиз клубини тарк этишди. Силва «шаҳарликлар» сафида 460 та ўйинда майдонга тушиб, 76 та гол ва 77 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг