locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола «Барселона»га президент сифатида қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди

Испаниялик мутахассис 2008 йилдан 2012 йилга қадар каталонияликлар бош мураббийи сифатида ишлаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола «Барселона»га президент сифатида қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Барселона»га клуб президенти сифатида қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга ўз муносабатини билдирди. Каталон клубига чуқур боғланган мутахассис бу борадаги фикрларини очиқ айтди.

«Барса» ноёб клуб, чунки унда ҳар бир инсоннинг ўз фикри бор. Клуб ичидаги одамлар ҳамиша атрофдаги шов-шувларга эътибор қаратиши керак. Шу сабабли бу дунёдаги энг катта ва энг ўзига хос клуб — ҳамма уни бошқармоқчи бўлади.

Мен «Барселона»дан юз ўгирмайман — биз ҳар доим ўзимиз бошлаб берган жойни эслаймиз. Аммо галстук тақиб, президентлар ложиясида ўтириш? Йўқ, мен ўзимни у ерда тасаввур қила олмайман», — дея Гвардиоланинг сўзларини RAC1 келтирмоқда.

Гвардиола «Барселона» билан бой тарихга эга. У 1990–2001 йилларда клуб сафида футболчи сифатида ўйнаган. Футболчилик фаолиятини якунлагач, 2008–2012 йилларда биринчи жамоани бош мураббий сифатида бошқарган ва катта муваффақиятларга эришган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг