locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола «Ан-Наср»ни бошқариши мумкин

У "Сити"ни тарк этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Гвардиола «Ан-Наср»ни бошқариши мумкин
ФОТО: Getty images

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг агенти Хосеп Мария Оробитг “Ал-Наср” ва Саудия Арабистони футбол федерацияси (SAFF) испаниялик мураббийга қизиқиш билдирганини тасдиқлади. Бу ҳақда Goal нашри хабар берди.

“Бир ярим ой олдин алоқалар ўрнатилган, шунчаки алоқалар, ҳеч қандай мажбуриятсиз ёки ёзма таклифларсиз. Таклиф қилинган пул унчалик катта эмас эди”, дейди Оробитг.

Маълумот учун, 55 ёшли Пеп Гвардиола 2016 йилдан буён Манчестер клубини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида “Манчестер Сити” бир марта Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, олти марта Англия чемпионлиги, 3 та Англия кубоги ва 5 та Лига кубогида зафар қучган. Гвардиола фаолияти давомида, шунингдек, “Барселона” ва “Бавария”ни ҳам бошқарган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг