locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиола: «Абдуқодир Ҳусанов “Суонси”га қарши ўйинда майдонга тушади»

«Ман Сити» бош мураббийи жароҳат олган футболчилар ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиола: «Абдуқодир Ҳусанов “Суонси”га қарши ўйинда майдонга тушади»
ФОТО: Getty Images
Англия Лига кубоги
29.10.2025, Як.
Суонси
1
Манчестер Сити
3

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг жароҳат олган футболчилари ҳолати ҳақида гапирди. «Шаҳарликлар» 29 октябр куни Лига кубоги 1/8 финалида «Суонси Сити»га қарши майдонга тушади.

«Машғулотларга кўп вақт ажратаётган йигитлар ўзларини менга, ўзларига ва жамоага тўлиқ тиклангани ҳамда зарур даражадаги тайёргарликка эга эканини кўрсатишлари керак.

Абдуқодир Ҳусанов эртанги ўйинда бир неча дақиқа майдонга тушади, аммо Родри ҳали тайёр эмас. У икки марта мушак жароҳати олган, шу сабабли бу ҳафта унинг аҳволи қандай бўлишини кузатамиз.

Ҳоландни ҳали кўрганим йўқ, лекин у фақат тўқнашув оқибатида оғриқ сезган эди, кундан-кунга аҳволи яхшиланмоқда. Бугун тушдан кейин машғулот ўтказамиз ва унинг ўзини қандай ҳис қилаётганини кўрамиз», — деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Лига кубогининг амалдаги ғолиби — ўтган мавсум финалида «Ливерпул»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган «Ньюкасл» ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг