locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия Лига Кубоги. Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушган баҳсда «Ман Сити» иродали ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистонлик ҳимоячи 63 дақиқада ҳаракат қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Англия Лига Кубоги. Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушган баҳсда «Ман Сити» иродали ғалабани қўлга киритди
ФОТО: Getty Images
Англия Лига кубоги
29.10.2025, Як.
Суонси
1
Манчестер Сити
3

Англия Лига Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда «Манчестер Сити» сафарда «Суонси» меҳмони бўлди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб ҳисоб 12-дақиқада Гонсало Франко томонидан очилди. 39-дақиқада Жереми Доку мувозанатни тиклади.

77-дақиқада Омар Мармуш «шахарликлар»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90+3-дақиқада Раян Шерки учрашувга мантиқий нуқта қўйди.

Жароҳатидан соғайиб қайтган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов эса асосий таркибда майдонга тушиб, 63 дақиқа ҳаракат қилди.

Англия Лига Кубоги. 1/8 финал

«Суонси» — «Ман Сити» 1:3

Голлар: Франко (12) — Доку (39), Мармуш (77), Шерки (90+3).

Суонси — Фишер, Кей, Кейси, Буржесс, Семуелс-Смит (Каллен, 83), Таймон, Инуcса (Роналд, 60), Франку (Фултон, 69), Гелбрайт, Виделл (Бенсон, 69), Айда (Випотник, 60).

Манчестер Сити — Траффорд, Льюис, Ҳусанов (Филлипс, 63), Аке, Айт-Нури (Гвардиол, 63), Нико, Мукаса (Фоден, 63), Боб, Шерки, Мармуш, Доку.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг