locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиол \"Манчестер Сити\"нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиол "Манчестер Сити"нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди
Фото: Getty Images

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиол ўтган мавсум якунларига кўра жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда "шаҳарликлар" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 23 ёшли хорватиялик футболчи барча мусобақаларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 6 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 2 та ассист муаллифига айланди.

Гвардиолнинг "Манчестер Сити" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг