locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гвардиол фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин

24 ёшли ҳимоячининг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гвардиол фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty images

Хорватиялик ҳимоячи Йошко Гвардиол «Манчестер Сити»ни тарк этиб, фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, футболчини Мадриднинг «Реал» жамоаси ўз сафига қўшиб олиши мумкин. «Қироллик клуби»га қайтаётган португалиялик мутахассис Жозе Моуринио Гвардиолни жамоада кўришни истамоқда.

24 ёшли ҳимоячининг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача амал қилади. Унинг трансфер нархи 70 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Ушбу мавсум Йошко АПЛда 17 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та ассист қайд этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг