locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гринвуд фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин

Испания гранди скаутлари 24 ёшли ҳужумчини диққат билан кузатмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гринвуд фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images

«Барселона» Франциянинг «Марсель» клуби ҳужумчиси Мейсон Гринвуд билан шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Манбага кўра, каталониялик скаутлар Франция чемпионатининг 8-турида «Гавр»га (6:2) қарши ўйинда англиялик футболчининг ўйинини кузатган — айнан ўша баҳсда Гринвуд покер қайд этган.

Маълум қилинганича, «Барселона» вакиллари 24 ёшли ҳужумчининг ўйинидан ҳайратда қолишган. Шунингдек, клуб Гринвудга ҳали 2023 йили, у «Манчестер Юнайтед»дан «Хетафе»га ижарага ўтганда ҳам қизиқиш билдирган эди.

Жорий мавсумда Гринвуд барча турнирлар доирасида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг «Марсель» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг