Гордон бугун тиббий кўрик учун Каталонияга учиб боради
«Ньюкасл Юнайтед» ҳужумчиси Энтони Гордон бугун, 28 май куни тиббий кўрикдан ўтиш ва «Барселона» билан шартнома имзолаш учун Каталонияга боради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбага кўра, Гордон тушликдан сўнг дарҳол етиб келиши керак. Тиббий кўрик куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтади.
Аввалроқ, «қарғалар» директорлар кенгаши ва клубнинг саудиялик эгалари каталонияликларнинг 70 миллион евро миқдоридаги қатъий белгиланган таклифини, қўшимча тўловларни ҳам қўшиб, қабул қилгани ҳақида хабар берилганди. Трансфернинг якуний суммаси 80 миллион евродан ошади.
Жорий мавсумда Гордон «Ньюкасл» сафида барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt интернет-портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.