Гордон «Барселона»да қанча маош олиши маълум
Футболчининг маоши икки бараварга ошади.
ФОТО: Getty images
«Ньюкасл»нинг 25 ёшли вингери Энтони Гордоннинг «Барселона»да қанча маош олиши маълум бўлди.
Diario SPORT нашрининг хабар беришича, «Барселона»га ўтганидан сўнг Гордоннинг маоши икки бараварга ошади.
Манбага ишонадиган бўлсак, футболчи янги жамоасида йилига тахминан етти миллион евро маош олади. Гордон 2023 йилдан буён «Ньюкасл» шарафини ҳимоя қилади.
Ўтган мавсумда 25 ёшли ҳужумчи барча мусобақалар доирасида 46 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 17 марта ишғол қилди ва беш бор жамоадошларига голли узатма амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист