locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гонсало Гарсия ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин

Европанинг уч клуби ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга даъвогарлик қилмоқда.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Гонсало Гарсия ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин
photo: gettyimages

Мадриднинг «Реал» клуби форварди Гонсало Гарсия ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда El Debate нашри журналистлари хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, бир йўла бир нечта клуб ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга даъвогарлик қилмоқда. Гап Дортмунднинг «Боруссия», «Реал Сосьедад» ва «Комо» клублари ҳақида бормоқда. Эҳтимолий трансфер суммаси тахминан 30 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Испания чемпионатининг якунланган мавсумида Гарсия «қироллик клуби» сафида 30 та учрашувда майдонга тушди. Гонсало ўз ҳисобига 6 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 22 ёшли футболчининг «қаймоқрангликлар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июн ойи охиригача мўлжалланган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг