locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гонсало Гарсия фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Испаниялик ҳужумчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гонсало Гарсия фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images

«Брайтон» ва яна бир неча АПЛ клублари қишда «Реал Мадрид» ҳужумчиси Гонсало Гарсияни ижарага олиш бўйича курашга қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, ёзги трансфер ойнасида 21 ёшли форвардга «Лидс» ва «Сандерленд» жиддий қизиқиш билдирган. Гарсия эса мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун ижарага ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Жорий мавсумда испаниялик ҳужумчи «Реал» таркибида барча турнирлар доирасида 9 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатма амалга оширган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор баҳоси 15 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг