locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Globe Soccer Awards. Ламин Ямал Диего Марадона номидаги совринни қўлга киритди

18 ёшли Ямал аввалроқ "Йилнинг энг яхши ҳужумчиси" номинациясида ғолиб бўлган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Globe Soccer Awards. Ламин Ямал Диего Марадона номидаги совринни қўлга киритди
photo: gettyimages

"Барселона" ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал "Globe Soccer Awards" мукофоти доирасида Диего Марадона номидаги совринни қўлга киритди. Бу мукофот ўзини энг ёрқин кўрсатган ўйинчига берилади.

Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли Ямал аввалроқ "Йилнинг энг яхши ҳужумчиси" номинациясида ғолиб бўлган эди. Бундан ташқари, Ламин Испания Ла Лигасида йилнинг энг яхши ёш футболчиси совринини қўлга киритди.

Айтиш жоизки, 2025 йилда Ламин Ямал "Олтин тўп" учун жиддий кураш олиб борди. Ушбу нуфузли мукофот учун овоз беришда Ямал Усмон Дембеледан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг