Гехининг «Реал»га ўтмаслиги сабаби маълум бўлди
Ҳимоячи барча мусобақалар доирасида жами 18 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва учта голли узатма қайд этган.
ФОТО: Getty images
“Кристал Пэлас” ҳимоячиси Марк Гехи Мадриднинг “Реал” жамоасига ўтмайди. Бу ҳақда This is Anfield нашри хабар берди.
Қайд этилишича, футболчи фаолиятини “Ливерпул”да давом эттириш истаги бор.
Шу билан бирга, ҳимоячи мерсисайдликлар раҳбариятига 2026 йил ёзида эркин агент сифатида “Ливерпуль” сафига ўтмоқчи эканлигини маълум қилган. “Кристал Пэлас” билан Гехи ўртасидаги амалдаги шартнома жорий мавсум якунига қадар амал қилади ва футболчи жамоа билан янги келишув имзоламайди.
Жорий мавсум 25 ёшли ҳимоячи барча мусобақалар доирасида жами 18 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва учта голли узатма қайд этган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист