locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Гасперини ёзида “Рома”ни тарк этадиган ҳужумчини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Гасперини ёзида “Рома”ни тарк этадиган ҳужумчини эълон қилди
ФОТО: Getty Images

“Рома” клуби ҳужумчиси Артём Довбик ёзги трансферлар пайтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Calcio in Pillole хабар бермоқда.

Манбага кўра, украиналик футболчи римликларнинг янги бош мураббийи Жан Пьеро Гасперинининг режаларига киритилмаган. Довбик аллақачон трансферга қўйилгани хабар қилинмоқда.

Қайд этилишича, Гасперини ўз ҳужумчиларидан юқори босим яратишни, ҳаракатчан бўлишни ва ўйин давомида бир жойда турмаслигини истайди. Жамоадаги ўрнини сақлаб қолиш учун Довбикда айнан шу фазилатлар етишмайди.

Маълумот учун, Довбик жорий мавсум А Серияда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 30 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг