Гарначо «Манчестер Юнайтед» раҳбариятига шарт қўйди
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” футболчиси, 21 ёшли аргентиналик вингер Алехандро Гарначо клуб раҳбариятидан “Челси”нинг таклифини қабул қилишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, Гарначо “қизил иблислар” раҳбариятига шарт қўйиб, агар уни “Челси”га трансфер қилишни истамаса, 6–12 ой давомида захирада ўтиришга тайёр эканини билдирган.
Алехандро Гарначо ўтган мавсум барча турнирлар доирасидаги 58 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ва 10 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 45 миллион еврога баҳолаган.
Баҳром Бобонов
Редактор