locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарой» футболчиси Истанбулда бир қиз туфайли калтакланди

Воқеа 12 май оқшомида содир бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Галатасарой» клуби яримҳимоячиси Лукас Торрейра Истанбулдаги савдо марказларидан бирида калтакланди. Бу ҳақда Abaher нашри хабар бермоқда.

Воқеа 12 май оқшомида содир бўлган. Савдо марказида 32 ёшли эркак футболчига яқинлашиб, унинг юзига зарба берган. Вазиятга футболчининг ҳайдовчиси аралашиб, можаронинг янада авж олишининг олдини олиш мақсадида ҳужумчига қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг, гумонланувчи таксида воқеа жойидан қочишга уриниб кўрди, бироқ полиция ходимлари томонидан қўлга олинди.

Гумонланувчи сўроқ пайтида футболчини ижтимоий тармоқлардаги постлари орқали топганини ва ҳужумга Торрейранинг унинг қизнига бўлган қизиқиши сабаб бўлганини маълум қилди. Торрейра эса полиция маҳкамасида бу қиз унинг севгилиси эканлигини, суд аввалроқ ушбу шахсга қизни 45 кун давомида яқинлашишни тақиқлаб қўйганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Торрейра 2022 йилда Лондоннинг «Арсенал» клубидан «Галатасарой»га ўтган эди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та самарали узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг