locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Галатасарай» Камавинга учун даъвогар

Истанбулликлар ҳозирча расмий таклиф билан чиқмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Галатасарай» Камавинга учун даъвогар
ФОТО: Getty images

Туркиянинг «Галатасарай» клуби мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавингани ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Ягыз Сабункоглу X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, истанбулликлар ҳозирча расмий таклиф билан чиқмаган, фақат футболчининг шартлари бўйича маълумот тўплаш билан чекланган.

Аввалроқ Камавинга 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Франция терма жамоаси рўйхатига киритилмаганидан сўнг, «Реал»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шунингдек, француз ярим ҳимоячисига Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳам қизиқиш билдиргани айтилмоқда. ОАВ маълумотларига кўра, мадридликларнинг эҳтимолий янги бош мураббийи Жозе Моуринью Камавингага катта умид боғламаяпти.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг