locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Габриэл Жезус Лондоннинг «Арсенал» клубидан «Барселона» сафига кўчиб ўтди

Бу ҳақда каталонияликлар матбуот хизмати расман хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Габриэл Жезус Лондоннинг «Арсенал» клубидан «Барселона» сафига кўчиб ўтди
photo: Barcelona FC

Бразилиялик форвард Габриэл Жезус Лондоннинг «Арсенал» клубидан «Барселона» сафига кўчиб ўтди. Бу ҳақда каталонияликлар матбуот хизмати расман хабар берди.

29 ёшли ҳужумчи «кўк-анорранглилар» билан 2029 йил июнига қадар мўлжалланган битимга имзо чеккан. Аввалроқ Жезуснинг трансфери 10 млн евро ва мукофот пуллари эвазига амалга ошиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Жезус «Арсенал» сафида 2022 йилдан буён тўп тепиб келаётганди. Лондонликлар сафида форвард 123 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 22 та голли узатма етказиб берди.

Жезус «Барселона» сафида 6 сентябр куни Ла Лига 4-тури доирасидаги «Валенсия»га қарши сафар беллашувида дебют қилиши мумкин.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг