locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Габриэл Магаляеш Бразилия миллий жамоаси сафида жароҳат олди

28 ёшли футболчи Тунисга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Габриэл Магаляеш Бразилия миллий жамоаси сафида жароҳат олди
ФОТО: Getty Images

«Арсенал» марказий ҳимоячиси Габриэл Магаляеш Бразилия миллий жамоаси сафида жароҳат олди.

Бразилия Футбол Конфедерациясининг расмий баёнотига кўра, 28 ёшли футболчининг тиббий кўригида ўнг сон мушагида шикастланиш аниқланган. Шу сабабли у Тунисга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади.

Қайд этилишича, Габриэл яқинлашиб келаётган «Арсенал» — «Тоттенхем» ўйинини (23 ноябрь) ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, жорий мавсумда Магаляеш барча турнирларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та ассист қайд этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг