locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Франция чемпионати якунланди. Еврокубокларда қайси жамоалар иштирок этади?

6 та жамоа халқаро майдондаги турнирларда қатнашади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Франция чемпионати якунланди. Еврокубокларда қайси жамоалар иштирок этади?
ФОТО: Getty images

Франция чемпионатида мавсум ўйинлари якунига етди. Европа мусобақаларида иштирок этадиган француз клублари номи аниқланди.

Чемпионлар лигасининг умумий босқичига мамлакат чемпиони “ПСЖ” ҳамда чемпионат совриндорлари — “Ланс” ва “Лилль” йўлланма олди. Тўртинчи ўринни эгаллаган “Лион” мусобақани учинчи саралаш босқичидан бошлайди.

Европа лигасида “Марсель” иштирок этади. Конференциялар лигасига эса чемпионатни олтинчи ўринда якунлаган “Ренн” йўлланма олди.

Франциядаги мавсум 22 май куни бўлиб ўтадиган мамлакат кубоги финали билан якунланади. Унда “Ланс” ва “Ницца” ўзаро баҳс олиб боради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг