Фран Гарсия ёзда «Реал»ни тарк этиши мумкин
Мадриднинг “Реал” клуби қанот ҳимоячиси Фран Гарсия мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, январь ойида “Реал” футболчининг “Борнмут”га ижара асосида ўтишини рад этган эди. Бироқ ёзги трансфер ойнасида Гарсия яна клубни тарк этиш вариантини кўриб чиқмоқчи.
Хабар қилинишича, ҳимоячи Англия Премьер-лигаси клубларидан бирига ўтиш имкониятларини ўрганмоқда. Шу билан бирга, Ферлан Мендининг жиддий жароҳати Гарсиянинг “Реал”даги келажагига таъсир кўрсатиши мумкин.
Жорий мавсумда 26 ёшли испаниялик барча мусобақаларда 22 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.